Тошкент вилоятида ҳоким 1 трлн сўмга ер ижарага олди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани ҳолатлари юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда Пискент тумани ҳокими 1 триллион сўмга ер ижарага олгани тўғрисида тарқалган хабарлар ортидан ҳоким Раҳимжон Рихсиев яйловни онлайн аукцион тизимининг ишлашини ўз кўзи билан кўриш учун тажриба тариқасида ижрага олганини иддао қилиб, раддия билдирган эди.

2022 йил 13-сентябрь куни ҳоким Рихсиев таъсисчилигида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Animals Service МЧЖ ташкил этилгани ва у (ўрганиш ўтказилган 23-октябрь ҳолатига) мазкур корхона таъсисчилигидан чиқмагани маълум бўлган.

Шунингдек,  сентябрь-октябрь ойларида қатор вилоятларда 1378 нафар давлат хизматчиси (138 нафари ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари, 148 нафари давлат банклари бошқарувчиси ва уларнинг ўринбосарлари, 1092 нафари ҳоким ёрдамчилари) давлат хизмати билан бирга (раҳбар ёки таъсисчи сифатида) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишларда эса ҳудудларда давлат ташкилотларининг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошларига тегишли корхоналар давлат харидларида иштирок этиб, ғолиб бўлгани ойдинлашган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолагани, қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланган бўлиб, 10 та боб ва 64 та моддадан иборатлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео