Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Янгиҳаёт, Сергели ва Чилонзор туманларининг баъзи маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани «Чоштепа» маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли Д-530 миллиметрли газ қувурига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 29-октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар «Янги Чоштепа», «Чоштепа» маҳаллаларида, Сергели тумани «Жунариқ» маҳалласида, Чилонзор тумани «Бешқўрғон» маҳалласида ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида газ таъминоти тўхтатилди.

Шунингдек, қуйидаги манзилларда газ бўлмайди:

  • Чилонзор тумани Чорбоғ кўчасидаги «Эко газоил» автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси;
  • Бунёдкор кўчасидаги «ТошБусХизмат» автомобилларга газ олдириш компрессор шохобчаси.

Янгиҳаёт, Сергели, Чилонзор тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган юқори босимли газ қувурига уланган 25 та ишлаб чиқариш корхонасида, жумладан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳам газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди.

Аввалроқ Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади