Урушда қатнашаётган қария, селфи тушаётган Байден, қоронғилик ичида қолган Киев — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Донетск вилояти осмони узра учаётган Россия самолёти ракеталарни «алдаш» учун «иссиқлик тузоқлари»дан фойдаланмоқда.

Фото: SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Ўт ўчирувчилар 27 октябрь куни Шахтёрскдаги нефть базасида содир бўлган ёнғинни бартараф этмоқда.

Фото: Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги фронтда миномётдан ўт очаётган украиналик аскар.

Фото: AP / Scanpix / LETA

Украинанинг Бахмут шаҳри ҳудудида фронт бўйлаб снаряд кўтариб юрган украиналик аскар.

Фото: AP / Scanpix / LETA

Украинанинг Мариупол шаҳрида овқат учун навбатда турган одамлар.

Фото: AFP / Scanpix / LETA

Россиянинг Киевдаги инфратузилма объектларига ракета зарбаларидан сўнг токни ўчириш ва энергияни тежаш амалиёти жорий этилди. Суратда қоронғиликда қолган шаҳар тасвирланган.

Фото: Ukrinform/Rex/Shutterstock

Эронликлар ўтган ой ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминининг ўлимига қарши норозилик билдиришмоқда.

Фото: AP Photo

Шотландиянинг Глазго шаҳрида иқлим фаоллари марш уюштирмоқда.

Фото: The Guardian

Just Stop Oil норозилик кампанияси доирасида Найтсбриждаги Rolex дўконига сариқ спрей сепганидан сўнг полиция ходими томонидан қўлига кишан солинаётган қиз.

Фото: The Observer

Филиппинлик қутқарувчилар Магуинданао провинциясидаги сув босган ҳудуддан одамларни эвакуация қилмоқда. Мамлакатда Nalgae тропик тўфонидан сўнг сув тошқинлари бошланган.

Фото: Getty Images

Чиқиндиларни йиғиш жойида пластик бутилкаларни саралаётган индонезиялик ишчилар.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден Нью-Йоркнинг Сиракуза шаҳридаги тадбирда тарафдорлари билан суратга тушмоқда.

Фото: Getty Images

Риши Сунак Кройдон университети касалхонасига ташриф буюрганида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашмоқда. Хабарларга кўра, бош вазир келгуси ойнинг кузги баёноти учун таклифларни кўриб чиқмоқда ҳамда харажатларни қисқартириш ва солиқларни ошириш орқали йилига мамлакат даромадини 50 миллиард фунт стерлинггача оширишга ҳаракат қилмоқда.

Фото: Leon Neal/WPA Pool/Getty Images

Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель билан.

Фото: Фото: Президент матбуот хизмати

Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель Самарқандга ташриф буюрганда шаҳарда саёҳат қилаётган қозоғистонлик оила билан суратга тушмоқда.

Фото: «Samnews.uz»

Вашингтондаги Миллий савдо марказида кузги баргларнинг ёрқин рангларини суратга олаётган аёл.

Фото: Reuters

Колумбиянинг Богота шаҳридаги ёмғир ёға бошлаган кўчада фотосуратчи ламаси билан Боливар майдонидан чиқиб кетмоқда.

Фото: AP Photo

Меҳмонлар Art DÉgypte кўргазмаси давомида рассом SpY’нинг Гиза пирамидалари некрополидаги «Орб: Худди шу қуёш остида» инсталяцияси ёнидан ўтишмоқда.

Фото:

Нью-Йоркда Озодлик ҳайкали ортидаги ярим ой.

Фото: Getty Images

Лос-Анжелесдаги Майя театрида Bienvenido a la Twilight Zone шоусида анъанавий «Ўликлар куни» либосидаги раққосалар чиқиш қилишмоқда.

Фото: EPA

«Андижон» жамоаси мухлислари жамоа бир йиллик танаффусдан сўнг суперлигага қайтгани муносабати билан ажойиб перформанс яратишди.

Фото: «Championat.asia»
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди