Канада Россияга нисбатан санкциялар жорий қилди

Канада Россиянинг 35 нафар фуқароси ва олтита ташкилотига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг сайтида эълон қилинди.

Фото: Getty Images

Санкциялар рўйхатидан, хусусан, Россия бош вазирининг ўринбосарлари Александр Новак ва Денис Мантуров, «Минэнерго» раҳбари Николай Шульгинов, «Газпром» директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков, «Газпром» директорлари кенгаши аъзоси Владимир Мау ўрин олган.

Юридик шахслар орасида чекловлар «Лукойл» нефть компанияси, «Согаз» суғурта компанияси ва «Трансойл» транспорт-логистика гуруҳига нисбатан жорий этилган.

Бундан ташқари, Канада бош вазирининг сайтида маълум қилинишича, мамлакат ҳукумати Усда номли беш йиллик облигацияларни чиқаради. Мазкур облигациялар савдосидан тушган барча маблағлар Халқаро валюта жамғармаси орқали Украинага йўналтирилади.

Россия Украинага нисбатан уруш бошланганидан бери Канада ҳукумати ушбу мамлакатнинг 1400 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар қўллади. Шунингдек, Украинага 2 миллиард долларга яқин ёрдам кўрсатди.

Аввалроқ ЕИ Россияга дрон сотгани учун Эронга янги санкциялар қўллагани, Евроиттифоқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлагани, Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиргани тўғрисида хабар берилганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди