Наманган вилоятида зилзила содир бўлди
Наманган вилояти Чуст туманида 30 октябрь куни соат 22:52 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, зилзила координаталари: 41,01 градус шимолий кенглик; 71,22 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 170 кмилометр жанубий-шарқда бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Наманган вилояти 2–3 балл, 38 километр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистон худудида сезилгани ҳақида хабар берилганди.