Қашқадарёда юк машинаси ёниб кетди — видео

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида HOWO юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 29 октябрь куни соат 21:30 лар атрофида ҳайдовчи П.С. бошқарувида бўлган HOWO юк машинаси тумандан ўтган 4П-84 Чироқчи—Шўрбозор—Яккабоғ автомобиль йўлининг 16-километрига келиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган вақтда электр симларидаги қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан.

Воқеа жойига Яккабоғ туман ФВБ ходимлари етиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti ёниб кетгани, Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетгани, Қамчиқ довонида юк автомобили ёнгани, Наманганда «заправка»да «Labo Damas» ёниб кетгани хабар берилганди.

Шунингдек, Қашқадарёда тўхтаб турган «Жигули» ёниб кетгани, Қашқадарёда бетон тўсиққа урилган Lacetti тўлиқ ёниб кетгани айтилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди