Самарқандда қўлбола спиртли ичимлик тайёрлаганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлбола спиртли ичимлик тайёрлаш билан шуғулланувчи шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото:

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи Б.Ю. хонадонида ноқонуний равишда спиртни қайта ишлаш цехи ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз бўлган спиртли ичимлик тайёрлаш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Фото:

Тадбир давомида унинг хонадонидан ашёвий далил сифатида 2 турдаги 16 дона қўлбола усулда тайёрланган ароқ, 540 дона ароқ целлофан ғилофлари, 525 дона ароқ қопқоқлари, 3 дона шиша идишда 30 литр спирт ҳидли рангсиз суюқлик, 40 дона коньяк, 1850 литр ҳар хил идишларда сақланаётган вино, 42 дона ҳар хил турдаги бўш ароқ шишалари ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўлбола ускуна ҳамда ёрдамчи идишлар тегишли тартибда процессуал ҳужжатлаштирилган.

Фото:

Шунингдек, Нарпай туманида яшовчи Ж.А. ва С.С. ларнинг хонадонларида қўлбола усулда тайёрланиб, сотишга мўлжалланган 0,5 литр ҳажмдаги 100 блок «Столичная» (1500 дона) ва 0,45 литр ҳажмдаги 150 блок «Парламент» номли (3600 дона), жами 5100 дона ароқ маҳсулотлари сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Маҳсулот ва ашёлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Айни пайтда ушбу шахсларга нисбатан, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 2,4 миллион сўмга қўлбола тайёрланган спиртли ичимлик сотган корхона раҳбари ушлангани, Самарқандда уйида қўлбола спиртли ичимликлар тайёрлаган шахс ушлангани, Сурхондарёда ароқ ишлаб чиқарувчи яширин цех аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида қўлбола кир ювиш кукуни ишлаб чиқарувчи яширин корхона аниқланганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди