Сеулдаги оломон ичида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги аниқланди

Аввалроқ Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Итаевон ҳудудида Хэллоуин байрамини нишонлаш учун тўпланган одамларнинг 50 га яқини оёқ остида қолиш ва нафас етишмовчилиги оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 151 кишига етган, 82 киши эса касалхонага ётқизилган. Маҳаллий The Korea Herald нашрининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида камида 19 нафар чет эл фуқароси, жумладан ўзбекистонликлар ҳам бор.

Фото: Yonhap

Маълум қилинишича, шанба куни ҳалок бўлганларнинг 100 дан ортиғи олиб кетилган. Қолган жасадлар воқеа содир бўлган жойга яқин бўлган вақтинчалик ташкил этилган моргга жойлаштирилган. Нашрнинг ёзишича, марҳумларнинг шахсини аниқлаш бироз вақт талаб этади.

Хабарларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти 20 ёш атрофида бўлган. Расмийлар қурбонлар сони кун давомида ортиб боришини тахмин қилмоқда. Якшанба, Корея вақти билан 10:30 ҳолатига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар хорижлик борлиги тасдиқланган. Уларнинг ичида Эрон, Хитой, Норвегия ва Ўзбекистон фуқаролари бор.

Ҳозирда қурбонларнинг 97 нафари аёл ва 54 нафари эркак эканлиги маълум. Воқеа жойига 364 нафар фавқулодда хизматлар ходимлари ва 142 та «Тез ёрдам» машинаси жалб қилинган.

Ушбу ҳодисадан сўнг мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиядаги футбол чемпионати ўйини вақтида стадионда тартибсизлик юз берганди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар сони 174 нафарга етгани хабар берилган.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди