Тошкентда 11 гектардан ортиқ ер майдонини 550 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўзгага ажратилган ерни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Табирда К.Б. ва Э.К. исмли шахслар Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» ҚФЙ ҳудудидан К.Б.га узоқ муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган жами 11,4 гектар боғдорчилик ер майдонини бошқа бир фуқаро Д.А.га сотишга келишгани аниқланган.

Улар мазкур ер майдонини 550 минг долларга сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 50 минг долларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди