Хоразмда 24 ёшли аёл ҳамюртини Туркияга фоҳишаликка юбораётганида ушланди

Урганч халқаро аэропортида ҳамюртини Туркияга фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётгани гумон қилинган аёл тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Маҳалла» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, 24 ёшли хазорасплик аёл бир неча йил Туркияда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган. У ўз ҳамюртини Туркиядаги меҳмонхонада ишлашга олиб кетаётганида Урганч аэропортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа судида кўриб чиқилган ишда аёл танишини аслида фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётгани маълум бўлган.

Айбланувчи Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан айбдор деб топилган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилган ҳолда аёлга яшаш жойини соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар чиқишни чеклашдан иборат тўрт йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Ҳиндистонда фоҳишаликка сотиб юборилган аёллар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллагани, Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилгани, Тошкентда 21 ёшли қиз Туркияга 3 қизни фоҳишаликка юбораётгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди