БМТ, Украина ва Туркия «дон йўлаги» бўйлаб кемалар ҳаракати юзасидан келишиб олди

БМТ, Туркия ва Украина делегациялари «дон йўлаги» бўйлаб 14 та кеманинг ҳаракатланиш жадвалини келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Игорь Чураков

Маълум қилинишича, улар бу ҳақда Россияга хабар беришган. 30 октябрь куни олтита кема Украина портларидан чиқиб кетган, бироқ ҳалигача гуманитар коридорга кирмаган.

Қора денгиз дон ташаббуси («дон келишуви», ёки «маҳсулот шартномаси») 2022 йил 22 июль куни Истанбулда тузилганди. Унда Украина донини экспорт қилиш учун Одесса портларини очиш ҳамда Россиядан озиқ-овқат ва ўғит етказиб беришга таъсир қилган санкцияларни бекор қилиш кўзда тутилган. Москва 29 октябрь куни келишувда иштирок этишни тўхтатиб, буни Севастополда «дон йўлаги» хавфсизлигини таъминлашда иштирок этган кемаларга қилинган ҳужум билан изоҳлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибияти ялпи мажлис форматида Қўшма мувофиқлаштириш марказининг барча делегацияларини жамлаётгани ҳақида хабар берди. Йиғилишда Россия «дон келишуви»да иштирок этишни номаълум муддатга тўхтатиб қўйгани ҳақида маълум қилди ҳамда БМТ ва Туркия билан долзарб мавзуларда мулоқотни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди.

«Россия делегацияси, шунингдек, Қўшма мувофиқлаштириш маркази томонидан зудлик билан қарор қабул қилишни талаб қиладиган масалалар бўйича масофавий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди» — дейилади БМТнинг Қўшма мувофиқлаштириш марказидаги ваколатхонаси баёнотида.

БМТ, Туркия ва Украина 31 октябрь куни Украина портларидан 12 та кеманинг ҳаракатланиши жадвалини келишиб олди. 30 октябрь куни гуманитар коридор бўйлаб ҳаракат амалга оширилмади, бироқ олтита кема Украина портларидан чиқиб кетди. Улар 186,4 минг тонна дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ташимоқда. Кемалар Нидерландия, Буюк Британия, Жазоир, Жибути, Миср, Туркияга юборилади. БМТ ва Анқара 31 октябрь куни 40 та кемани текшириш учун ўнта тафтиш гуруҳи тузишга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Украина, Россия, Туркия ва БМТ расмийлари 2022 йил 13 июль куни Истанбулда ғалла экспорти бўйича музокара ўтказганди. Аввалроқ АҚШ Украинанинг дон экпорт қилиши учун блокадани ечиш эвазига Россияга қўйилган санкцияларни ечмоқчи эмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Қрим Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлигини билдирганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди