Ерга Бурж Халифа биноси катталигидаги астероид яқинлашади

Ерга 1 ноябрь куни Дубайдаги Бурж Халифа осмонўпар биноси катталигидаги астероид яқинлашади. Бу ҳақда «Space» хабар берди.

Маълум қилинишича, «2022 RM4» деб номланган космик объектнинг диаметри тахминан 740 метрга тенг. NASA мутахассислари уни катталиги ва сайёра ёнидан мунтазам парвозлари туфайли «потенциал хавфли астероид» деб таснифлаган.

Унинг парвоз тезлиги тахминан 84,500 км/соатни ташкил этиб, товуш тезлигидан қарийб 68 баравар юқори тезликда Ердан 2,3 миллион километр узоқликда учиб ўтади, бу Ойдан 6 марта узоқроқ масофа дегани.

Ҳисоб-китобларга кўра, бундай катталикдаги астероид Ерга ҳар 600 минг йилда бир марта яқинлашиши мумкин. Шунингдек, NASA маълумотларига кўра, Ер сўнгги 100 йил давомида потенциал астероид тўқнашуви хавфига дуч келмайди.

Аввалроқ Ерга Миср пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашиши ҳақида маълум қилинди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди