Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди

Германия федератив республикаси ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аэропортда меҳмонларни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 1-2 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўзбекистонга сафар давомида икки томонлама муносабатлар истиқболи, савдо-иқтисодий, энергетика йўналишидаги ҳамкорлик муҳокама қилинади.

Шунингдек, Германия делегацияси Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги йирик корхоналарга ҳам ташриф буюради.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ бошчилигидаги делегацияни қабул қилиши ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди