Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 нафардан ошди

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 141 кишига етди, шунингдек, 177 киши қутқариб олинди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий фуқаро Вижай Госвами яқинда қайта очилган кўприк бўйлаб оиласи билан сайр қилгани, бироқ ярим йўлда қайтиб келганини, чунки бир неча ёшлар ўтиш жойини атайлаб силкита бошлаганини кўрганини айтди. Эркакнинг айтишича, бундай ҳаракат кўприкда ҳаракатланаётган аҳоли учун хавфли бўлиши мумкин, аммо улар ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Маҳаллий ва марказий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг ғарбий штатида осма кўприк қулаши оқибатида қурбон бўлганлар оилаларига 600 минг рупий (7,2 минг доллар) миқдорида товон пули тўланади.

Шунингдек, Гужарат штати ҳукумати раҳбари Бҳупендра Пател 400 минг рупий (4,8 минг доллар) тўланишини маълум қилди. Шу билан бирга, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мукофот жамғармасидан қурбонларнинг оила аъзоларига 200 минг рупий (тахминан 2400 доллар) тўлашга ваъда берди.

Аввалроқ Гужаратдаги кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 кишидан ошгани, ўша пайтда яна 100 киши сув остида қолаётгани хабар қилинганди.

Ҳиндистон штатидаги фожиа 30 октябрь, якшанба куни юз берди. Телеканал маълумотларига кўра, кўприк қулаши вақтида унинг устида 500 дан ортиқ одам, жумладан, болалар бўлган.

The Hindu газетасининг манбаларга таяниб ёзишича, кўприк керакли ҳужжатларсиз очилган. Қайд этилишича, хусусий корхона томонидан амалга оширилган таъмирдан сўнг кўприк 26 октябрь куни очилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сеулда Хэллоуин байрамини нишонлаш пайтида тиқилинч оқибатида 150 дан ортиқ инсон вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди