Наманганда тадбиркорлик учун ажратилган 1,1 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди

Наманганда тадбиркорлик учун ажратилган 1,1 миллиард сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Н.С.» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари И.Т. гўшт маҳсулотлари ҳамда наслли қуёнларни етиштиришни ташкил этиш учун 1,1 миллиард сўм кредит олган.

Шунингдек, кредит маблағларини режада кўрсатилган тарзда сарфламасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълумқ қилинган.

Аввалроқ Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 60,5 миллиард сўмни талон-торож қилишда айбланаётгани, Наманганда қарийб 2 миллиард сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Самарқанд ва Жиззахда қарийб 3 миллиард сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди