Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик кузатилиб, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 31 октябрь, душанба куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 13-18 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда 19-21 даражагача бўлади.

Шунингдак, 1 ноябрь куни республика шимолига нам булутли массивлар кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон ва кечга томон Хоразм вилояти бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Мамлакатнинг барча ҳудудлари 2 ноябрь, чоршанба куни нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича ёмғир ёғади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида кучли бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бир оз ёмғир ёғади. Кундузги ҳарорат 12-17 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Шу балин бирга, республиканинг айрим ҳудудларида пайшанба ва жума кунлари ёмғир ёғади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 5-10 даражани, кундуз кунлари 12-17 даражани ташкил этади. 31 октябрь—2 ноябрь кунларида баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди