Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцинанинг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

Ўзбекистонга Johnson & Johnson (АҚШ) коронавирусга қарши вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди. Бу ҳақда «Vaksina.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, Республикага CОVАХ дастури доирасида 419 950 доза Johnson & Johnson вакцинаси келтирилган. Бу билан мамлакатда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 71 млн 570 минг 653 дозага ет дозага етган.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида 13 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда «Luye Invetment Group Co.,Ltd» компаниясининг компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Инновацион ривожланиш вазирлиги «Luye Invetment Group Co.,Ltd» компанияси билан ҳамкорликда 2023-2028 йилларда умумий қиймати 100 миллион долларга тенг бўлган «Инновацион вакциналар маркази»ни ташкил этиши бўйича Меморандум имзолаган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4 июлдаги маълумотларига кўра, мамлакатга олиб келинган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 71 750 853 дозани ташкил қилмоқда. Уларнинг қарийб 23 миллион дозаси COVAX дастури доирасида тақдим этилган вакциналардир.

Июнь охирларида Тошкент шаҳрининг 12 та туманларида COVID-19 билан касалланган беморлар учун махсус поликлиникалар яна иш бошлаганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди