Пскем ГЭС тўғонини қуриш лойиҳасини бошқариш учун PMC пудратчи ёллашга тендер савдолари эълон қилинади

Марказий Осиёда илк бор бунёд этилаётган баландлиги 195 метр бўлган темир-бетон экранли Пскем ГЭС тўғонини қурилишида илғор жаҳон тажрибасини қўллашга киришилди. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур йирик стратегик объектни қуриш лойиҳасини бошқариш учун PMC (Project Management Contractor) пудратчи ёллашга тендер савдоларини эълон қилинади.

МДҲ давлатларида янгилик ҳисобланган РМС пудратчидан фойдаланиш тажрибаси илғор Ғарб давлатларида қарийб 30 йилдан буён қўлланиб келинмоқда.

РМС пудратчи тўғон қурилиши контракти устидан техник-технологик, молиявий, экологик жиҳатидан назорат ўрнатиб, гидротехник иншоотларнинг ва конструкцияларнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини, қурилишининг юқори сифатини кафолатлайди.

Тендер савдоларида иштирок этиш истагида бўлганлар 2022 йилнинг 2 декабрига қадар https://xt-xarid.uz/procedure/580827/core электрон манзилига жойлаштирилган ҳужжатлар билан танишиш ва ўз таклифларини киритиш имкониятига эга.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади