Қозоғистон Россия билан қўшма киберхавфсизлик лойиҳаларини тўхтатди

Қозоғистон Россия билан қўшма киберхавфсизлик лойиҳаларини тўхтатди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Қайд этилишича, 2019 йилда Қозоғистоннинг маҳаллий алоқа оператори Transtelecom ва Россияга тегишли «Сбербанк» Қозоғистонда киберхавфсизлик хизматларини кўрсатиш (Бизон) платформасини яратишга келишиб олган.

Манбага кўра, лойиҳани музлатиш тўғрисидаги қарор Қозоғистон томонидан қабул қилинган. Бунга эса «Бизон» 2022 йилнинг июлигача тегишли бўлган «Сбербанк»ка қарши санкциялар таъсири сабаб бўлган.

Маълумот учун, 2019 йилда тахминан 2,4 миллиард рублга шартнома қилинган бу лойиҳа 6 йилга имзоланган. У билан республикани кибертаҳдидлардан ҳимоя қилишни автоматлаштирадиган булутли ечим яратиш бўлган.

Шунингдек, Zecurion таҳлилий маркази раҳбари Владимир Ульяновга кўра, лойиҳанинг тўхтатилиши Қозоғистоннинг киберхавфсизликни мустақил ривожлантириш нияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Айни пайтда «Бизон» ва «Сбербанк» изоҳ беришдан бош тортди, деб ёзади оммавий ахборот воситалари. Transtelecom эса Россия компанияси Қозоғистондаги бир қатор лойиҳаларда уларнинг ҳамкори эканлигини, қолган маълумотлар махфийлигича қолаётганини маълум қилган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати мамлакатга қилинган киберҳужум оқибатида фавқулодда ҳолат эълон қилган. Microsoft дастурий таъминотида кузатилаётган заифлик глобал киберхавфсизлик инқирозига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Польша Россияни мамлакатга киберҳужумлар уюштирганликда айблаганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади