Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик якунланди

Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик якунланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Келгусида ҳарбий комиссарликларнинг Россия Қуролли кучлари сафига чақирув ишлари фақат кўнгиллилар ва шартнома бўйича ҳарбий хизматга номзодларни қабул қилиш йўли билан ташкил этилади», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Шунингдек, ушбу мақсадларда фойдаланилган йиғиш пунктлари аввалги иш режимига қайтиши таъкидланган. Шу билан бирга, резервга олинган фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш бўйича жалб қилинган ҳарбийларнинг одатдагидек ўз хизмат вазифаларига қайтишлари ҳақида буйруқ берилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган эди. Шундан сўнг Россия фонд бозори кескин қулаган. Сергей Шойгу сафарбарликка асосан кимлар чақирилишига ойдинлик киритганди. Сафарбарлик эълон қилиниши фонида мамлакатни оммавий тарк этишлар ортиб кетган ва бунинг оқибатида қатор шаҳарларга авиарейслар учун чипталар тугаб қолганди. Россия чегараларида давлатдан чиқиб кетаётган фуқароларнинг узун тирбандликлари юзага келганди. Қисқа вақтда мамлакатни 260 минг эркак тарк этганди. Forbes эса Россияни сафарбарлик бошланганидан бери 600-700 минг киши тарк этгани ҳақида ёзган. Сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланиши ҳақидаги гаплар тарқаганидан сўнг Дмитрий Медведов буни рад этган. Путин эса октябрь ойининг ўрталарида сафарбарлик тахминан 2 ҳафтада тугашини эълон қилган. Аввалроқ Москвада сафарбарлик ниҳоясига етганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди