Самарқандда Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди — видео

Самарқандда Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизллиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 31 октябрь куни Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент—Самарқанд автомобиль йўлининг 1071-километрида DAF русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги Lada тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида юк машинасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида Lada автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Шунингдек, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti ёниб кетгани, Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетгани, Қамчиқ довонида юк автомобили ёнгани, Наманганда «заправка»да Labo Damas ёниб кетгани хабар берилганди.

Шунингдек, Қашқадарёда тўхтаб турган «Жигули» ёниб кетгани, Қашқадарёда бетон тўсиққа урилган Lacetti тўлиқ ёниб кетгани айтилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди