Шавкат Мирзиёев энергияни тежаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбари бу ҳақда бир ҳафта олдин куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилишда кўрсатма берган. Шу асосда куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва бир маромда етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 20 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан сарфланиши 31 фоизга ошган. Бу кўрсаткич йилига 6 фоиздан ўсиб бормоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда мутасаддилар энергия манбаларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги таклифларни баён этди. Хусусан, саноат корхоналарида иш жараёнини оптималлаштириш, энергия ишлаб чиқариш технологиясини модернизация қилиш, қозонхоналарни янгилаш ва таъмирлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига табиий газ ва электр энергиясини 10 фоизгача қисқартириш мумкинлиги айтилди.

Давлат раҳбари бу масала йилдан-йилга долзарб бўлиб бориши, шунинг учун ҳамма соҳа ва ҳудудларда энергияни тежашга ўрганиш кераклигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунги кунда дунёда энергия ресурслари тақчиллиги сезилмоқда. Шунинг учун кўплаб давлатларда энергия сарфини тежаш ва аҳоли хонадонларида иссиқлик ҳароратини мўътадиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Наманган ва Сирдарё вилоятларида кўчаларни ёритиш тизимидан оқилона фойдаланиш ҳисобига бир ҳафтада 50 минг киловатт-соат ёки 14 фоиз электр энергияси тежалаётгани маълум қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу боис мутасаддиларга ҳудудларга чиққан ҳолда, энергияни тежаш бўйича қўшимча имкониятларни излаш вазифаси қўйилди.

Ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини ошириш, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳамда Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ваколатларини кучайтириш, ноқонуний ҳолатларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш бўйича вазифалар белгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев энергия таъминоти бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео