Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси янада кучайтирилади

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини белгилашга уч йиллик мораторий жорий этилади.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расман эълон қилингандан бошлаб, олти ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга киритилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига мажбуриятлар юклайдиган янги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун уларга нисбатан олти ой давомида жавобгарлик чоралари қўллаш тақиқланади.

Шу билан бирга, cавдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали бекор қилинади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ қонунчилик талабларини риоя этмаганлик учун белгиланган молиявий санкциялар миқдорлари камида 30 фоизга камайтирилади.

Тадбиркорлик фаолиятида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича айбга иқрор бўлганда ва ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.

Бундан ташқари, биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган микро ва кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий санкция чоралари қўлланилмайди ҳамда ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тегишли назорат қилувчи органлари томонидан уларни бартараф этишга қаратилган ва ҳуқуқбузарликка йўл қўйилишини олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилади. Терговга қадар ва жиноят ишлари доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жарималар бунлан мустасно.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди