Тошкент шаҳар ҳокимлиги мингдан ортиқ ўқитувчи учун форма харид қилишга буюртма берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1200 нафар ўқитувчига ягона форма харид қилиш учун буюртма берди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Маълум қилинишича, ягона форма харид қилиш ташаббуси ҳокимликнинг ўзидан чиққан. Шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимовага кўра, форма мажбурий эмас. Бепул тарқатилган либослар учун маҳаллий буджетнинг орттирилган қисмидан 1,5 миллиард сўм ажратилган.

Шаҳар ҳокимлигининг бу бўйича берган бюртмаси ҳужжатининг тасвири ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ҳужжатни пойтахт ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова имзолаган.

Унга кўра, ҳокимлик ҳар бирининг таркиби кўйлак, юбка, бўйинбоғ, нимча ва кофтадан иборат 1200 тўпламга буюртма берган. Шаҳар маъмурияти ажратган маблағга кўра, ҳар бир тўплам нархи 1,25 миллион сўмга тўғри келади.

Дурдона Раҳимова «Gazeta.uz»га берган интервьюсида бу ташаббусни амалга оширишда бирор давлат тажрибаси ўрганилмагани ва бундай мақсад ҳам йўқлигини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, ўқитувчилар учун ягона формани жорий қилишдан мақсад жамоат жойларида уларнинг обрўсини ошириш ва ёш авлодда уларга нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантиришдан иборат.

«Мактаб директорлари барибир педагогларга форма кийдиради, ҳар бир ўқитувчи 2 млн сўмгача бўлган нархларда форма сотиб олади. Ҳозир қай бир мактабга борманг, ўқитувчилар устида турли рангдаги костюмлар, кофталарни кўрасиз. Биз эса ҳамма педагоглар бир хил формада бўлишини истаб, шу ташаббус билан чиқдик», — дейди у.

Дурдона Раҳимова суҳбат давомида бу амалиёт янгилик эмаслиги, 2022 йилнинг баҳорида 3 минг нафар ўқитувчига форма харид қилиб тарқатилганини айтган.

«Ўша формаларни ҳам шаҳар ҳокимлиги харид қилиб, бепул тарқатган. Педагоглар ҳозиргача хурсанд бўлиб, киймоқда. Бошқа ўқитувчиларга ҳам босқичма-босқич олиб беряпмиз. Шу жараённинг давоми сифатида 1 200 нафар ўқитувчига форма сотиб олиш кўзда тутилган. Битта педагог формасининг нархи 1,25 млн сўм дейилган, аммо бу энг юқори нарх. Ўқитувчилар бозордан юбка, кофта ва бошқаларни оламан деса, анча қимматга тушади. Биз эса уларга маҳаллий буджетнинг ортиб қолган қисмидан ажратилган маблағга форма харид қилиб, бепул тарқатяпмиз», — дейди Раҳимова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган ўқитувчилар учун ягона либос жорий қилишга маблағ ажратилгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари учун ягона форма жорий қилиш ташаббуси бекор қилинганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди