Тошкент вилоятида 26 млн сўмлик қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Тошкент вилоятида 26 миллион сўмга тенг бўлган қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 21 сентябрь куни Янгийўл шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кўп миқдордаги қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аниқланишича, бундан бир неча кун олдин Чирчиқ шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро А.У. 37 ёшли аёли К.К. билан бирга уч нафар таниши (бир нафар аёл ва икки эркак)ни жалб қилган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, Бўстонлиқ туманида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирини ижарага олган ва у ерда 100 ва 200 минг сўмлик Ўзбекистон миллий валютасини қалбаки усулда тайёрлаган.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шундан сўнг ушбу купюраларни муомалага киритиш мақсадида Янгийўл шаҳар марказий бозорига келган ушбу шахслар (тадбиркорлар хабари асосида) ички ишлар бўлими ходимлари томонидан гумонланувчи тариқасида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида улардан жами қиймати 26 миллион 200 минг сўмга тенг бўлган 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида олинган (қалбаки пулларга нисбатан экспертиза тайинланган).

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ томонидан Тошкент вилоятида ўзгага ажратилган ерни 110 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, ДХХ жойларда катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилгани очиқланган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди