Тошкент вилоятида 30 минг долларга АҚШ визасини тайёрлаб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида 30 минг долларга виза тайёрлаб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юқори Чирчиқ тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кирган.

Унга Америка Қўшма Штатлари элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 минг доллар эвазига чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтган. У келишилган пулдан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Бухорода Кореяга ишга юборишини айтиб, фуқародан 5 минг доллар талаб қилган шахс ушлангани ва Андижонда Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олингани хабар қилинган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди