Тошкентда бир неча киши фуқарони калтаклаб, унинг устидан «зелёнка» қуйди — видео

Тошкетда номаълум шахслар фуқарони калтаклаб, унинг устидан «зелёнка» қуйгани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеони ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланган. Жумладан, 2022 йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 21:00 ларда 2003 йилда туғилган Ж.Р., 2001 йилда туғилган Ш.A. ва 2005 йилда туғилган Р.A. Telegram-бот орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 2003 йилда туғилган A.Б. билан Миробод туманида учрашув белгилаган. Шундан сўнг уни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уриб, тан жароҳати етказган ва устидан «зелёнка» моддасини қуйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (одам ўғирлаш) ва 105-моддаси 2-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов жараёнида Ж.Р., Ш.A. ва Р.A. шунга ўхшаш бошқа бир қанча жиноятларни содир этишга алоқадорлиги аниқланган. Тергов давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш учун жиноий жавобгарлик борлигини ҳамда бу жиноятни содир этган шахслар қонун олдида жавоб беришини унутманг. Aгар жиноят гувоҳи бўлсангиз, ички ишлар органларига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қашқадарёда аёл яқинлари томонидан оёқ-қўли боғлаб қўйилиб калтаклангани, Самарқандлик йигит 21 ёшли қизни ургани, Қашқадарёда йигит ва онаси амакилари томонидан калтаклангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди