Украинанинг қатор ҳудудларида портлашлар содир бўлди — ОАВ

Украинанинг 12 та вилоятида ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда «Strana.ua» хабар берди.

Қайд этилишича, душанба куни эрталаб бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. 31 октябрга ўтар кечаси Украинанинг 12 вилоятида сигнал овози янграган.

Аввалроқ портлашлар Одесса, Днепр (Днепропетровск), Кривой Рог, Полтава, Киев ва Харьков вилоятларида қайд этилган. Портлаш овозлари Житомир, Чернигов, Суми ва Николаев вилоятларида ҳам эшитилгани айтилмоқда.

Ҳудудларнинг ҳар бирида огоҳлантириш эълон қилиниши вилоят ҳарбий бошқармаларининг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган.

Шунингдек, 30 октябрь, якшанба куни Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати Украинанинг тўртта вилоятида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар ҳақида маълум қилган. Днепропетровск, Полтава, Суми ва Харьков вилоятларида огоҳлантириш сигнал ишлаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевга камикадзе дронлари ҳужум қилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, 18 Украинанинг яна қатор вилоятлари ракета ҳужумларига учрагани тўғрисида хабар берилган, Зеленский Россия Украина президенти офисига ҳужум қилса, дунёни Кремлга зарба беришга чақирган эди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди