Андижонда балиқхонани фоҳишахонага айлантирганлар қўлга олинди (видео)

Андижон вилояти Улуғнор туманида балиқхона ниқоби остида фоҳишахона ташкил этганлар қўлга олинди. Бу ҳақда «Вазият 24» кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Улуғнор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида тумандаги умумий овқатланиш шохобчаси ниқоби остида қўшмачилик фаолияти билан шуғилланиб келаётганлар аниқланган.

Туман ҳудудидаги балиқхонада иш юритувчи бўлиб ишлаб келаётган 44 ёшли аёл 19 ёшли аёлнинг 200 минг сўм эвазига фоҳишалик билан шуғулланишига шароит яратиб берган вақтида рейд тадбири иштирокчилари ашёвий далиллар билан қўлга олган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманида уйида фоҳишахона ташкил қилган эркакка жарима тайинланганди. Шунингдек, Бухорода 22 ёшли қиз фоҳишахона ташкил қилганди ҳамда Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди