Андижонда сохта ҳужжат билан 10 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ аниқланди

Андижон вилоятида 10 миллиард сўм миқдоридаги кредитни алдов йўли билан қўлга киритган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Пош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ш» МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалига сохта баҳолаш ҳужжатларини тақдим қилиш орқали наслли қора молларни харид қилиш учун ажратилган 10 млрд сўм кредит маблағини алдов йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 миллиард сўм кредит олганлар аниқлангани, Тошкент вилоятида 2 миллиард сўм кредит маблағини сохта баҳолаш хулосалари орқали талон-торож қилгани хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда 156 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди