«Бюджетдан ажратилган ҳар бир сўмнинг ҳисоб-китобини жойига қўйиш керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, инсонлар ўз бизнесини бошлаши, ночор корхоналар ёки чекка ҳудудлар «оёққа туриб олиши» ва янги экспорт бозорларига кириши учун баъзан ёрдам керак. Бу пировард натижада янги иш ўринлари пайдо бўлиши ва аҳоли даромадлари ошишига хизмат қилади.

Шу мақсадда охирги йилларда бир қатор имтиёзлар жорий этилган. 2021 йилда уларнинг жами ҳажми 51 триллион сўмни ташкил қилган. Натижада 2021 йили 170 мингта янги тадбиркорлик субъекти очилган, 500 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўтган олти йилда биргина солиқ соҳасида 1 минг 400 га яқин имтиёзлар тақдим этилган.

Шунингдек, экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган субсидиялар ҳам ўз натижасини бериб, тадбиркорларнинг ташқи бозорга чиқишига ёрдам бўлган. Биргина 2021 йилда 280 миллиард сўмдан ортиқ шундай субсидиялар ажратилган бўлиб, унинг 220 миллиард сўмга яқини экспорт бўйича транспорт харажатларига йўналтирилган.

Экспортчи корхоналарга халқаро стандартлаш ва сертификациялаш, суғурта ва ҳатто реклама харажатлари қисман қоплаб берилмоқда. Натижада электр техникаси тармоғида берилган ҳар бир сўм субсидия эвазига 870 сўмлик экспорт амалга оширилган. Бу кўрсаткич тўқимачилик соҳасида 555 сўм, қурилиш материаллари соҳасида 273 сўмни ташкил этган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбиркорларга кўмаклашиш учун кредит фоизларини компенсация қилиш ва кредит кафолатлари бериш тизими яратилди. Уларга кредит юкламаларини камайтириш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 6 триллион 100 миллиард сўмлик мажбуриятлар олинган бўлиб, 2022 йилнинг ўзида 2 триллион 500 миллиард сўмлик компенсациялар тўлаб берилган.

Шу билан бирга, жойларда имтиёзлардан самарасиз ёки мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Масалан, давлат буджетидан 127 турдаги субсидиялар жорий этилган бўлсада, амалда уларнинг 15 тасидан фойдаланилмаётгани таъкидланган.

Йиғилишда имтиёзларнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилган.

«Сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқларига туртки бериш учун илгари тарихимизда бўлмаган имтиёзларни жорий этишга мажбур бўлдик. Бугун улардан натижа, сабоқ, тажриба қандай бўлди, деган саволга жавоб топиш керак. Буджетдан ажратилган ҳар бир сўмнинг ҳисоб-китобини жойига қўйиш, имтиёзларнинг самарадорлигини ошириш зарур», — деган Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган