Гўзаллик танловида қатнашаётган мушук, асфальтга елимланган қўл, Путиннинг ажабтовур ҳайкали — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Львов шаҳрида тинч аҳоли учун кўргазмали чиқиш намойиш этаётган инструктор.

Фото: Reuters

Украинанинг Бахмут шаҳрида гуманитар ёрдам олган аҳоли бузилган кўприк орқали уйларига қайтмоқда.

Фото: Reuters

Чехия пойтахти Прагада урушга қарши норозилик намойишига чиққанлар томонидан яратилган Владимир Путиннинг ҳайкали.

Фото: Reuters

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида шанба кунги тиқилинчда ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси олдида йиғлаётган аёл.

Фото: AP Photo

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Хэллоуин фестивали вақтида содир бўлган тиқилинчда яқинини йўқотиб қўйган қиз уни топиш учун қўнғироқ қилмоқда.

Фото: Reuters

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида шанба оқшомида ўтказилган Хэллоуин байрамидан сўнг ҳалокатли воқеа содир бўлган Итаевон кўчаси ўртасида қурбон бўлганлар хотирасига эҳтиром кўрсатаётган киши.

Фото: AP Photo

Ҳиндистонлик қутқарувчилар Гужаротдаги кўприк қулаганидан кейин омон қолганларни қидирмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Акшата Мурти, Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг рафиқаси турмуш ўртоғига бўйинбоғини боғлашда ёрдам бермоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри чеккасида Чҳатҳ Парва фестивалида ҳиндлар Ямунада Қуёш худосига бағишланган маросимни ўтказмоқда.

Фото: Anadolu агентлиги/ Getty Images

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳридаги Бруклин музейида муддатидан олдин овоз бериш пайтида онасининг овоз бериб бўлишини кутаётган қизча.

Фото: Reuters

Бразилияда Жаир Болсонаро тарафдорлари унинг президентлик сайловлари иккинчи босқичида мағлубиятга учраганини шундай қабул қилишди.

Фото: AFP/Getty Images

Бразилиянинг собиқ президенти ва президентликка номзод Луиз Инациу Лула да Силва Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида президентлик сайловларининг иккинчи босқичида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри Паулиста проспектида Луис Инациу Лула да Силва тарафдорлари унинг президент этиб сайланганини нишонламоқда.

Фото: The Guardian

Америка Олий суди биноси олдида инклюзия ва хилма-хилликни ёқлаб намойишга чиққан хитойлик она ва унинг 7 яшар қизи.

Фото: Reuters

Венесуэлаликлар Рио Браво дарёси яқинидаги лагерда АҚШнинг янги иммиграция сиёсатига қарши норозилик билдириб, баннер кўтармоқда. Баннерда «Бизлар Американи барпо қилган мигрантлармиз» деб ёзилган.

Фото: Reuters

Мексика пойтахтида марҳумлар куни арафасида жинсий зўравонлик ва аёллар ўлимига қарши норозилик ўтказаётган кишилар.

Фото: Reuters

Грециянинг Афина шаҳрида Маҳса Амини хотирасига бағишлаб шам ёқаётган намойишчи.

Фото: Reuters

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жумҳурият байрамини нишонлаётган одамлар.

Фото: Reuters

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган намойишда қўлини асфальтга елимлаган экофаолнинг кафт изи.

Фото: Reuters

Бельгиянинг Брюссел яқинидаги Мачелен шаҳрида Миллий мушуклар федерацияси томонидан уюштириладиган ва Халқаро мушуклар федерацияси ҳомийлигида бўлиб ўтадиган дунёдаги энг чиройли мушукларнинг йиллик танловида ҳакам мушукни баҳоламоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Филиппинда Хэллоуин байрами муносабати билан энг чиройли уй ҳайвонларининг кийимлари танловида қатнашаётган одам кучуги билан суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Германия шимолида Паҳлен шаҳридаги маккажўхори даласида ўтлаб юрган кийиклар.

Фото: AP Photo
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди