Ўзбекистон ёрдамида Афғонистондаги аэропорт қайта тикланди

Ўзбекистон ёрдамида Афғонистондаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти қайта тикланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги, «Ўзавиация» агентлиги, «Ўзаэронавигация» маркази давлат унитар корхонаси, Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти, «Ўзгидромет» вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда Мавлоно Жалолиддин Балхий номидаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш жараёни якунига бағишланган маросимда иштирок этган.

Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, 2019 йилда Транспорт вазирлиги, «Ўзавиация» агентлиги, «Ўзаэронавигация» маркази давлат унитар корхонаси, Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти, «Ўзгидромет» вакилларидан иборат Идоралараро комиссия томонидан Мазори-Шариф халқаро аэропортининг техник ҳолати ўрганилган ва зарур амалий чора-тадбирлар белгиланганди.

Шунингдек, Афғонистоннинг Балх вилояти Мозори-Шариф шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда аэропорт фаолиятини таклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилгани, қисқа вақт ичида аэропорт ҳафтасига 4 та маҳаллий ва 1 та халқаро ҳаво қатновига хизмат кўрсата бошлагани қайд этилган.

«Аввало, меҳмондўст, афғон заминининг жафокаш халқига ҳар доим елкадош бўла оладиган Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдираман. Мамлакатингиз раҳбарининг Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш, хавфсизликни таъминлаш, тинчлик музокараларини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатини юқори баҳолайман. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тамомила фойдаланишдан чиққан Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолияти қайта тикланди. Учиш-қўниш йўлаклари мукаммал таъмирланди. Масофавий бошқариш тизими ишга туширилди. Аэропортининг ташқи электр таъминоти тубдан яхшиланди», — деган Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станакзий.

Шу билан бирга, тадбирда аэропортнинг қурилиши тугалланган объектларини фойдаланишга топшириш ва фаолиятни тиклаш учун зарур жиҳозларни қабул қилиб олиш ҳужжати имзоланган.

Ўтган 9 ой давомида мамлакатлар ўзаро маҳсулот ва хизмат айирбошлаш ҳажми 3.1 миллион тоннани ташкил этди. Бундан ташқари, трансафғон йўлаги Шимолдан ва Жануби-шарқий Осиё давлатларидан жанубга юк ташиш имконини бергани таъкидланган.

«Мамлакатларимизни азал-азалдан ўхшаш тил, умумий муқаддас дин ва муштарак маънавий қадриятлар бирлаштириб туради. Мозори-Шариф аэропорти фаолиятини қайта тиклаш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш, бу заминдан амалга ошириладиган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва аэропортнинг самарадорлигини янада ошириш йўлида муҳим қадам бўлади», — деган Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

Ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон аэропортларида фаолият юритаётган етук мутахассислар Афғонистоннинг мазкур аэропортига жалб қилинган. Уларнинг ёрдами билан аэропортнинг учиш-қўниш, бурилиш йўлаклари, ҳаво кемаси тураргоҳларидаги мавжуд нуқсонлар, камчиликлар бартараф этилган.

Аввалроқ Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборганди. Кобул шаҳрида 25 июнь куни Кобулда Афғонистон халқига инсонпарварлик юкларини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото