Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди

Олий Мажлис Сенатининг 31 октябрь куни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш борасида чегара қўшинлари, мудофаа, божхона хизмати, ички ишлар органлари ва маҳаллалар ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари: тажриба, самаралар ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари  вакиллари иштирок этдилар.

Хабарда келтирилишича, қўшни давлатларда юзага келаётган кескин ижтимоий-сиёсий вазиятнинг Ўзбекистонга таъсирининг олдини олиш, тезкор-криминоген ва ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини сақлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги ходимларидан иборат 120 та «мобил гуруҳлар» фаолияти ташкил этилган.

Қайд этилишича, чегарадош ҳудудлардаги фуқаролар билан чегара қоидаларига амал қилиш ҳамда мазкур ҳудудлардаги шубҳали шахслар ва ҳолатлар юзасидан жойлардаги ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш юзасидан 2022 йилнинг ўтган даври давомида 1 054 маротаба профилактик учрашувлар ўтказилган.

Хусусан, Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида 541 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда яшовчи аҳоли сони қарийб 1,6 миллион нафарни ташкил этади. Ушбу маҳаллаларда ички ишлар органлари ҳисобида турувчи 5 108 нафар (муқаддам судланганлар-902 нафар, диний экстремистик оқим аъзолари-30 нафар, вояга етмаган ҳуқуқбузарлар-94 нафар ва бошқа тоифадагилар – 3 782 нафар) шахслар мавжуддир.

Аввалроқ Сурхондарёга Афғонистондан снарядлар келиб тушгани ҳақида хабар қилинганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди