Ўзбекистонда Chevrolet Onix сотуви бошланди

UzAuto Motors компанияси Ўзбекистонда узоқ кутилган автомобиль – Chevrolet Onix янги седани учун шартнома бериш бошланганини эълон қилди.

«Chevrolet Onix – энг юқори стандартларга жавоб берадиган замонавий автомобиль. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишидан анча олдин машҳур бўлган барча кутган автомобиль. Янги модель ёрқин дизайн, замонавий интерер ҳамда қулайлик ва хавфсизлик учун барча зарур опцияларни ўзида мужассамлаштиради.»– деб таъкидлайди UzAuto Motors бош директори Бо Инге Андерссон.

Chevrolet Onix автомобилининг тақдим этилаётган комплектациялари харидорларга ўзи учун қулай бўлган «айнан ўша» автомобилни танлаш имкониятини беради. Автомобиллар комплектациясига қараб 2 турдаги двигатель билан тақдим этилади:

• 1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигатель ҳамда 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган;

• 1.2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигатель 5 поғоналик механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Автомобиль 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш силкда 100 километр учун фақат 5,9 литр ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 литр сарфлайди.

Замонавий дизайн
Автомобиль замонавий дизайн ва қулайлик билан бирга хавфсизлик бўйича энг илғор замонавий технологияларни ҳам тақдим этади. 5 ўриндиқли ушбу седан саёҳатлар учун хоҳ у оилавий хоҳ дўстлар орасида ёки хизмат сафари билан шайланган ходим бўлсин умуман, барча-барча учун ҳам бирдек идеал.

Ўзининг ёрқин кўриниши билан Chevrolet Onix  йўлларда алоҳида таассурот уйғотиб, қулай ҳайдашни кафолатлайди. Chevrolet Malibu автомобили билан ўхшашлиги юқори тоифадаги автомобиллардан қолишмайдиган мустаҳкам ва замонавий ташқи кўриниш беради.

UzAuto Motors компаниясининг Бош директори Бо Андерссон: «Ўзгача дадил экстерер ва юқори технологияли интерер дизайни ўрта даражадаги автомобиль қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради», — деди. «Бу замонавий дизайн ўзгача бир катта ва қиммат бўлиши шарт эмаслигини намойиш этади».

Футуристик ёритиш техникаси ён атрофдагиларнинг эътиборини жалб этади. Бу ҳеч бир автомобиль ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди. Кузовдаги горизонталь чизиқлар автомобилнинг замонавий дизайн услубига эга эканлигига урғу беради. Улар диод оптика ёруғлик элементлари билан биргаликда автомобилга ёрқин ва таниқли кўриниш беради, мукаммал ишланган кундузги диод оптикаси эса Onix’ни кечаю-кундуз кўзга ташланадиган қилади.

Технологик интерер
Chevrolet Onix интереридаги чизиқлар ва ёрқин элементлар автомобилнинг сиғимлилигини таъкидлайди. Ва кенглик ҳиссини яратади, бунинг барчасига автомобилнинг кенг платформаси орқали эришилади. Эргономик асбоблар панели кўринишни яхшилайди ва енгиллик ҳиссини беради.
Дисплей автомобилнинг юқори технологияли дизайнининг марказий қисмидир, интуитив 8 дюймли ахборот-кўнгилочар тизими эса юқори даражадаги премиум ва қулай бошқаришни қўшади.

Қулай ва осон бошқариш
Chevrolet Onix бошқаришни қулай ва завқли қиладиган барча деталларга эга. 4ЛТ комплектациясида базавий опцияларидан ташқари автомобилга калитсиз кириш смарт калит (кей) ва ёқиш СТАРТ/СТОП тизими, круиз контроль билан таъминланган.

Автомобиль иситиш тизимига эга чарм қопламали руль ва юқори сифатли мато қопламали спорт услубидаги ўриндиқлар билан жихозланган, шунингдек салонда симсиз қувватлаш тизими мавжуд.
LS комплектациясидан ташқари барча комплектациялар Bluetooth ва Hands-Free ҳамда 8 дюймли сенсор дисплейга эга русификацияга эга мультимедиа тизими (Apple CarPlay va Android Auto) билан жиҳозланган.

Автомобилнинг соддалаштирилган комплектациясидан ташқари барча комплектациялари сигнализация, кондиционер, руль калонкасини юқорига ва пастга ҳамда узоқ яқинлигини мослаштириш, ҳайдовчи ўриндиғини баландлигини созлаш, тезликни чекловчи ва бошқа бир қатор қулайлик учун зарур бўлган опцияларга эга.

Бундан ташқари, комплектациясига қараб, автомобиллар тепаликка кўтарилишга ёрдамлашувчи тизим, фаралар ўчишининг кечиктирилиши тизими (Follow Me Home), тўхташ тизими датчиклари (Park-Assist) ва болалар ўриндиғини ўрнатиш тизими ISOFIX билан жиҳозланган.

Chevrolet Onix хавфсизлиги
Барча Chevrolet Onix автомобиллари камида 2 та хавфсизлик ёстиқчаси ҳамда ABS va ESC (барқарорликни электрон назорат қилиш) тизими билан жиҳозланган. Топ версияларидаги круиз контроль тизими оптимал бошқарувни таъминлайди, узоқ масофаларга енгил ва қулай ҳаракатланиш имконини беради, фаол хавфсизлик тизимлари бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради ва автомобилнинг турли йўл қисмларида ҳамиша барқарор туришини таъминлайди.

Бундан ташқари, соддалаштирилган комплектациясидан ташқари барча комплектацияларда тезликни чекловчи ва шиналар босимининг мониторинг тизими мавжуд.

2023 йилда Chevrolet Onix автомобилидаги қўшимча опциялар:

•  климат контроль;
•  яримавтомат (параллель ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
•  олд партрониклар;
• кўриниши чекланган жойлар назорати датчиги;
• орқа ўриндиқ иситиш тизими;
• люк;
• тўлиқ светодиод оптикаси ва орқа габарит чироқлар.
• салонда ҳайдовчи, олд ўриндиқ ва орқа ўриндиқ йўловчилар учун алоҳида ёритиш тизими;
• 16ʼ оргинал дизайнли қуйма дисклар.

Айни вақтда Chevrolet Onix автомобилининг қуйидаги комплектацияларига буюртма бериш мумкин:

• 1,2 МТ Соддалаштирилган комплектация– 110 000 000 сўм;
• 1ЛС 1,2 МТ комплектация – 133 040 000 сўм;
• 1ЛТ 1,2 МТ комплектация – 138 400 000 сўм;
• 3ЛТ 1.2 МТ комплектация – 141 960 000 сўм;
• ЛТЗ 1,2 Турбо АТ комплектация – 165 180 000 сўм.

Нархлар ҚҚС сиз кўрсатилган.

Соддалаштирилган комплектациядаги автомобилни буюртма бериш истагида бўлган харидорлар ваколатли дилерлик марказлари ёки инфо@uzautomotors.com электрон манзилига ариза қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги аризалар тўплангандан сўнг, компания ушбу автомобиль ишлаб чиқарилишини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади. Ушбу комплектация таркиби ҳақидаги маълумотни ваколатли дилерлик марказларидан аниқлаштиришингиз мумкин.

«UzAuto Motors»нинг расмий сайтидаги янги автомобилни сотиш учун авторизациядан ўтган дилерлик марказларидан сотиб олишингиз мумкин. Батафсил маълумот олиш учун (+998) 78–141–77−77 рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки chevrolet.uz ва компаниянинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди