Қорақалпоғистондаги мактабларда бепул тушлик берилиши бошланмагани маълум бўлди

Давлат дастурининг 211-моддаси юзасидан ўрганиш олиб борилганда Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчилар учун бепул тушлик жорий қилиш тартиби кечиктирилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ХТВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ҳаракат томонидан Хоразм ва Қорақалпоғистондаги мактабларда ўрганиш олиб борилганида Хоразмда кейтеринг усулида бепул овқат бериш 94 фоиз мактабларда йўлга қўйилгани, Қорақалпоғистонда эса ҳали тендер танловлари ўтказиш давом этаётгани боис ушбу амалиёт бошланмагани маълум бўлган.

Ҳаракат ўтказган мониторинг давомида мазкур амаллиётни йўлга қўйишда бир нечта муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган. Бепул овқат билан таъминлашнинг ўз вақтида ташкил этилмаганига асосий сабаблар сифатида ҳукумат қарорининг кеч қабул қилинганлиги ва тасдиқланган таомномага мувофиқ ҳар бир ўқувчига ажратилган маблағ миқдори тадбиркорларда кам қизиқиш уйғотганлиги келтирилган.

Шунингдек, маҳсулотлар сифати, уларни сақлаш ва санитария талабларига риоя этиш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжудлиги қайд этилган.

Шу билан бирга, ўтган ўқув йили давомида муддати ўтган маҳсулотлар тарқатилиш ҳолатлари аниқлангани ва бу ота-оналарнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлганлиги ҳам билдирилган.

Яна бир муҳим жиҳат мактабларда бу борада зарур инфратузилманинг мавжуд эмаслиги билан боғлиқлиги таъкидланган.

«Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти халқ таълими тасарруфида жами 1 275 та умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларнинг 856 тасида ошхоналар, шундан 472 та ошхона ва 384 та буфет мавжуд. Мавжуд ошхоналарнинг 289 таси таъмирталаб ҳолатда бўлса, 419 та мактабда ошхона ёки буфет мавжуд эмас», дейилади «Юксалиш» мониторингида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги сайловчилар билан учрашуви чоғида Қорақалпоғистон ва Хоразмда 2022 йилдан бошлаб 1-4-синф ўқувчилари учун бепул тушлик йўлга қўйилиши ва бунинг учун давлат бюджетидан йилига 100 миллиард сўм ажратилишини маълум қилганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди