Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи озод қилинди

Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласи бағрига қайтарилди. Бу ҳақда Мустақил комиссия ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, комиссия аъзолари таклифи ва Жўқорғи Кенгес илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 1 ноябрь куни яна 35 нафар айбланувчини жамоат кафиллиги асосида оиласи бағрига қайтарилган.

Бу билан комиссия ташаббусида яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни 34 нафар, 13-14 октябрь кунлари 38 нафар Мустақил комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатдаги айбланувчи оиласига қайтарилганди.

Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган комиссия томонидан содир этган қилмишидан пушаймон бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилганди. Яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолишганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдирган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев раислигида 26 август куни бўлиб ўтган Жўқорғи Кенгес сессиясида раис Мурод Камолов лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига сайланган. Президент Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирган.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди