Самарқанддаги қамоқхонада аҳволи ёмонлашган эркак шифохонада вафот этди — видео

Самарқандда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эркак шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Оқдарё тумни «Ойтамғали» маҳалласида яшаган фуқаро Б.Р. Пайариқ тумани судининг 2021 йил 3 февралдаги суд буйруғига асосан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент тўлаши белгиланган бўлсада, 2021 йил февраль ойидан 2022 йил октябрь ойига қадар 23 миллион 499 минг сўм алимент пулларини тўламасдан келганлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг 25 октябрдаги қарори билан Б.Р.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, Б.Р. маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага 25 октябрь куни олиб борилган. Махсус қабулхона ичида Б.Р.нинг руҳий ҳолати ёмонлашиши (тутқаноғи тутиб қолган) натижасида йиқилиб, бош қисми хона ичидаги девор бурчагига урилиб, тан жароҳати олган.

У билан бир хонада сақланаётганлар, шунингдек махсус қабулхона ходимлари унга зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишиб, фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Махсус қабулхонага келтирилгандан сўнг ҳам фуқаро хона ичида ўзига-ўзи гапириб, руҳиятида бузилиш бўлгалиги сабабли, қабулхона бошлиғи хатига асосан вилоят руҳий касалликлар шифохонасига унинг руҳий ҳолатини текшириш учун юборилган.

Шу билан бирга, 28 октябрь куни Ургут тумани «Ҳалқобод» маҳалласида жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасида фуқаро вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси, ИИБ ходимлари ва шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди