Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц учрашиши мумкин

Шавкат Мирзиёев ҳамда Олаф Шольцнинг учрашиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок билан учрашув якунларига бағишланган брифингда маълум қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан ўзаро суҳбат чоғида Ўзбекистон-Германия кун тартибининг ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди. Германия томонига асосий устувор йўналиши Марказий Осиё этиб белгиланган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий жиҳатлари ва эришилган натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, ташриф ва тажриба алмашиш амалиётини давом эттириш, турли йўналишларда қўшма тадбирлар ташкил этишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди. Шу билан бирга, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди.

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжуманида музокаралар чоғида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликка оид барча масалаларни атрофлича муҳокама қилинганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ҳамда Олаф Шольцнинг учрашиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

«Биз олий даражадаги мулоқотни янада ривожлантириш ва Германия Федератив Республикасининг амалдаги канцлери Олаф Шольц билан учрашув ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқишдан манфаатдормиз», — деди Владимир Норов.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашгани ҳақида хабар қилинганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади