ССВ Сурхондарёда шифокор калтакланиши бўйича муносабат билдирди

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги тиббиёт бирлашмасида уч нафар фуқаро шифокорни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, 2022 йил 27 октябрь куни соат 15:20 ларда Ангор туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимида ит тишлаган беморни тиббий кўрикдан ўтказаётган шифокор Ж.Э.нинг олдига 3 нафар фуқаро саломатлиги тўғрисида маълумотнома ёзиб беришини сўраб келган.

Шифокор уларга қабулидаги беморга ёрдам кўрсатаётганини, маълумотномани эса шундан сўнг ёзиб беришини айтган. Бундан норози бўлган фуқаролар врач Ж.Э.ни дўппослаб, унга тан жароҳати етказган.

Ўтказилган тиббий текширувлар давомида шифокор Ж.Э.га бош мия ёпиқ жароҳати, оғиз пастки лаб юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг сон юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тери ости гематомаси, қорин бўшлиғи аъзолари лат ейиши, кучли қонталаш ташхиси қўйилган.

Ҳозирда тиббиёт ходимига нисбатан куч ишлатган фуқароларга нисбатан Ангор тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, вазирлик хабарида 2019-2022 йиллар давомида Ўзбекистонда 290 га яқин ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклда тажовуз қилингани ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун қатъий жавобгарлик белгилаш юзасидан қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётгани эслатиб ўтилган.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳамшира аёл фарзанди олдида калтакланганди. Кейинчалик буни амалга оширганлар уни фоҳишаликда айблагани маълум бўлганди. Шундан сўнг уларга нисбатан жиноят иши очилган. Шунингдек, Тошкентда фельдшер аёл беморнинг ўғли томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди