Сурхондарёда шифокор калтакланди

Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасида уч нафар фуқаро шифокорни калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, 27 октябрь куни соат 15:20 ларда туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлими шифокори Ж.Э. ва уч нафар фуқаро ўртасида жанжал келиб чиққан.

Кадр: YouTube

Шу ерда бўлган тиббиёт ходимлари уларни ажратган. Республика суд тиббий экспертизасининг берган хулосасига кўра, жанжал оқибатида шифокор Ж.Э. енгил тан жароҳати олган.

Ҳолат бўйича туман ички ишлар бўлими томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан, Андижонда ҳам бир шифокор калтаклангани маълум қилинган. Тиббиёт ходимини калтаклаш билан боғлиқ ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилган.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади