Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятида 44 ёшли эркак ёнаётган уй ичида қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 31 октябрь куни соат 17:20 да Зангиота тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига тумандаги Назарбек ҳудуди «Мевазор» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:42 да ўраб олинган ва соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Шунингдек, қутқарувчилар ёнғинни бартараф этиш чоғида аланга ичида қолиб кетган 44 ёшли фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган. Ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 250 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фуқаро тез-тиббий ёрдам орқали шифохонага юборилган. Айни вақтда унинг аҳволи яхшилиги, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Андижон вилояти Избоскан туманида 14 июль куни уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда бир-бирига туташ 5 та уйда ёнғин содир бўлганди. Ҳамда Жиззахдаги уйларнинг бирида оғилхона ёниб кетган.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди