Тошкентда эркак хотини билан телефонда ишқий муносабатда гаплашган фуқарони пичоқлади

Тошкентдаги қабристони ёнида эркак турмуш ўртоғи билан телефон орқали ишқий муносабатда гаплашиб юрган фуқарони пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахтдаги Юнусобод тумани, «Хасанбой» МФЙ, Барака кўчасида жойлашган «Қаллиғ ота» қабристони ёнида 31 октябрь куни соат 22:00 ларда фуқаро З.М. (1990 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) телефон орқали турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда гаплашиб юрган фуқаро С.А. (1996 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан З.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,
у Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Учкўприк туманида «куёв чақирди» зиёфатидаги маст ҳолда жанжал чиқарган куёвжўрани қайноға пичоқлагани, Қашқадарёда мусиқа ўқитувчиси маст ҳолда 62 ёшли эркакни пичоқлагани хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото