Тошкентдаги мактабларда таркибида гиёҳванд моддалари бўлган маҳсулотлар тарқатилаётгани айтилди

Тошкент шаҳридаги 60 ва 110-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётгани ҳақидаги аудиохабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга пойтахт ИИББ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ички ишлар ходимлари томонидан ушбу мактабларга бориб ўрганиш ўтказилиб, бу каби ҳолатлар қайд этилмагани аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолият юритиб келфётгани, улар томонидан ўқувчилар ўртасида турли хил салбий ҳолатларнинг, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки снюс каби моддаларни истеъмол қилинишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинаётгани эслатиб ўтилди.

«Ҳурматли ота-оналар! Агар сиз фарзандингизда бирор ўзгариш сезсангиз ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан шубҳалансангиз, бу ҳақда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди