Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида 1 ноябрь, сешанба куни газ таъминоти вақтинча узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Сабзавот» маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли д-530 миллиметрли газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли шу куни соат 10:00 дан Юнусобод тумани 2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17-18-19-мавзеларида, «Посира», «Бободеҳқон», «Оқтепа», «Обод», «Боғи бўстон», «Гуллола», «Оқибат», «Янги ариқ», «Турк қўрғон», «Регистон», «Мой қўрғон», «Бодомзор», «Бўзсув», Исломобод, Уста Ширин, Абдуллаева, «Отчопар» 1-2 маҳаллаларида, шунингдек, Олмазор тумани, «Мискин», «Қорасарой», «Хончорбоғ», «Эски шаҳар», «Зиёкор», «Беш қўрғон», «Мой қўрғон» маҳаллаларида, Қора-қамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4-мавзеларидаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида, жумладан, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган юқори босимли газ қувурига уланган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, «Лазиз савдо бизнес», «Алекс плюс бизнес», «Делюкс транс сервис», «Юнусобод метан сервис», «Эдем болалар уйи», «Дреам газ», «Ҳаблот газ» автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шу билан бирга, Яшнобод тумани, С.Машхадий кўчасида жойлашган газ қудуғидан газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 2022 йил 1 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00га қадар Маҳтумқули, С.Машхадий, Сулола, М. Риёзий, Ойдин, Темир йўл, Боткина, Авияҳим, Қамаши, Паркент 5-тор кўчаси, С. Махшадий 1-тор кўчаларидаги аҳоли хондонларида ҳамда 25 та улгуржи ташкилотида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шундан:

  • умумий овқатланиш шохобчаси — 13 та;
  • новвойхона — 2 та;
  • мактаб — 1 та;
  • МТТ — 1 та;
  • давлат ташкилоти — 2 та;
  • офислар — 6 та.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани, Ломоносов кўчасида жойлашган газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Шу сабабли 2022 йил 1 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар Ломоносов, Олтинтепа кўчаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Х.Пўлат кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилаётганлиги сабабли ушбу кўчадаги 40 та ҳовли хонадонда ҳам соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинди.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўради.

Аввалроқ Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди