Андижонда икки киши қарздорлик сабаб танишини пичоқлаб ўлдирди

Андижонда икки киши қарздорлик сабаб танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Bugun.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 ноябрь куни Шаҳрихон туманида яшовчи К.А. ҳамда М.З. Matiz’да шаҳр марказида жойлашган болалар ўйингоҳи ёнига келиб, у ерда таниши К.И. билан қарздорлик масаласида жанжаллашиб қолган.

Шунингдек, жанжал давомида пичоқ билан К.И.га тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган. Шундан сўнг К.И.нинг мурдасини машинага юклаб, туман ҳудудида жойлашган қабристонга олиб келган вақтда туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 1 ноябрда К.А. ва М.З.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «п» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Аввалроқ Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдиргани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани, Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди