Андижонда ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижон вилояти Андижон туманида давлат манфаатига 40,4 миллиард сўм зарар етказган ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «И.П.» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли «Қурама» МФЙ ҳудудида жойлашган чорва фермаси ва ишлаб чиқариш биносида ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига 845 дона Bitmain майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 40,4 миллиард сўм зарар етказгани аниқланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Сирдарёда 9,2 миллиард сўмлик крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланганлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқлангани хабар қилинган.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди