Андижонда тиркамали «Москвич» 9 ёшли болани босиб кетди — видео

Андижон вилоятида қўшимча тиркамали «Москвич» 3-синф ўқувчисини босиб кетди. Бу ҳақда Millar кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 28 октябрь куни Янгиобод маҳалласидаги 13-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси дарсдан кейинги тўгаракларини якунлаб уйига қайтаётганда йўлда оғир юк билан ҳаракатланиб келаётган қўшимча тиркамали «Москвич»га осилиб чиқмоқчи бўлган.

Шундан сўнг оёғи тойиб, машина ғилдираклари остига йиқилган вақтда машинанинг қўшимча тиркамаси болани босиб ўтиб кетган.

«Борсам, бола ҳамма жойи қон, осмонга қараб ётибди. Тез ёрдамга телефон қилдик, келмади. Кейин йўлдан Damas тўхтатиб, тез тиббий ёрдам бўлимига олиб бордик», — деган воқеага гувоҳ бўлган мактаб ўқитувчиларидан бири.

Шунингдек, 9 ёшли бола олган ўта оғир турдаги тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Аввалроқ Бухорода чиқинди ташиш машинаси босиб кетган она ва бола воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Наманганда «Жигули» мактаб ўқувчисини босиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди