Эрон яқин кунларда Саудия Арабистонига ҳужум қилиши мумкин — WSJ

Эрон яқин кунларда Саудия Арабистонига ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия разведкаси Эрон яқин 48 соат ичида қиролликка ҳужум қилиши ҳақида хабар берган.

Саудия Арабистони АҚШ билан разведка маълумотларини ўртоқлашган. Унда Эроннинг қиролликдаги нишонларга яқинда ҳужум қилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бу АҚШ ва бошқа ҳарбий кучларнинг Яқин Шарқдаги жанговар тайёргарлигини оширишига олиб келади.

Расмийларга кўра, огоҳлантиришга жавобан Саудия Арабистони, АҚШ ва бошқа бир қатор қўшни давлатлар ўз ҳарбий кучларига нисбатан огоҳлантириш даражасини оширган.

Қизил байроқлар охирги марта 2020 йилнинг январь ойида АҚШ Қосим Сулаймонини ўлдирганида кўтарилганди ҳамда Эрон Вашингтоннинг Эрбил шаҳридаги қўшинларига ҳужум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги мақбарада содир бўлган отишмада 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Эрондаги сиёсий маҳбуслар сақланадиган қамоқхонада ёнғин чиққани маълум қилинганди.

Эронда 22 ёшли Маҳса Аминининг вафоти сабаб сентябрь ўрталарида бошланган норозилик намойишлари фонида содир бўлган. Қиз ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун полиция томонидан ушланганидан кейин шифохонада вафот этган.

Сентябрь охирларига келиб, Эрон куч тузилмалари намойишчиларга қарши жанговар қуроллардан фойдаланишни бошлаган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, 25 октябрь ҳолати бўйича камида 234 киши ҳалок бўлган, уларнинг 29 нафари вояга етмаганлардир.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади