Фарғонада 34 ёшли аёл ўлдирилгани айтилмоқда
Фарғонанинг Бувайда туманида 34 ёшли аёл ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси бунга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур холат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ўлим сабаблари аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинлангани, терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани маълум қилинган.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчи йигитнинг жасади сувдан топилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берганди. Вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси эса йигитнинг спортчи эмаслиги маълум қилган.